"Барселона" ҳужумчиси Рафинья яна жамоа ўйинларини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Журналист Жерар Ромеро хабарига кўра, 28 ёшли бразилиялик вингер ўнг сонидан олган жароҳатини қайталаб олган бўлиши мумкин. У бундай ҳолатда яна 1 ойни ўтказиб юбориши мумкин.
Рафинья жорий мавсумда жами 7 та ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голли пас берди.













