Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳурлик орзусидаги чемпионлар

Баҳо:
+1 | -

Истиқлол машъали — тинчлик посбони! Мадҳиямиздаги ажойиб сўзлар. Ҳар қандай дилни жумбушга келтирадиган нидо. Албатта, тинчлик, озодлик — булар инсонга Яратган томонидан бериладиган энг улуғ неъматлардир. Тинчлик бўлмаса, ҳеч нарса татимайди, юрак бесарамжон уради. Шукрки, биз бу бахтдан — тинчлик аталган буюк неъматдан баҳрамандмиз. Лекин ер юзида шундай жойлар борки, уларда кунда жанжал, кунда бузғунчилик. «Ироқда террорчилик натижасида бир неча киши ҳалок бўлди». Мана шундай хабарни неча марта, неча юз марталаб эшитгансиз? Ҳа, жуда кўп…

 Ироқдаги «Колизей»!

 «Гладиатор». Дахшатли фильм. Ажойиб ижро, кучли актёрлар, бетакрор саунтрек — барчаси фильмда мужассам. Унинг муваффақиятига юқоридаги омиллар сабабмикан? Менимча, йўқ! Бу фильмнинг ютуғи — инсон учун бебаҳо бойлик бўлган озодликнинг мадҳ этилганида. Ёки бўлмаса «Шерюрак» фильмини олайлик. Мэль Гибсоннинг «Озодлик» деб бақиргани кимнинг вужудини тентиратмайди? Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Юқорида Ироқ ҳақида гапирдим. У ердаги аҳвол сизга яхши маълум. Неча йиллардан буён қўпорувчилик ҳаракатлари авжида. Ёш болалар мактабда эмас, жанг майдонида улғайишмоқда. Бир қўшиқнинг клипида иккита танкга беланчак боғлаб, боласига алла айтаётган аёлнинг ҳолатини кўрсатишганди. Хуллас жуда мураккаб вазият. У ердагилар уй қурай, тўй қилай деб орзу қилмайди. Уларнинг орзуси кечалари тинч, хотиржам, озодликнинг ҳавосидан баҳра олиб ухлаш. Худди биз каби! Шундай ҳолат бўлишига қарамай, Ироқ 2007 йилда тилларда достон бўлди. Саралаш ўйинларини мухлислари кўз ўнгида ўтказа олмайдиган футболчилар бутун бошли Осиёни забт этишди. Ироқ Осиё чемпиони бўлди. Куни кеча Туркияда ўз ниҳоясига етган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ироқлик ёшлар ярим финалгача бориб, бутун дунёнинг олқишига ва озроқ ҳайратига сабаб бўлишди. Хўш, уларнинг ютуғи нимада? Ахир улар ёшлигидан икки қаватли, усти ёпиқ стадионларда тўп тепмайдику, ахир уларнинг кўпчилиги оёқяланг катта бўладику, ахир уларнинг кўп вақти безорилар отган ўқдан қочиш билан ўтадику. Қандай қилиб улар чемпион бўлишади? Бу саволга жавобни Юнус Маҳмуд Жалолнинг, исталган ироқлик фуболчининг кўзидаги оловдан топасиз. Йўқ, йўқ, бу асло жангдаги оловнинг акси ёки қандайдир қасос олови эмас, ҲУРликка интилган қалбнинг ёниши. Ҳа, улар шу орқали, стадионда жонларини бериш орқали Ватанларини ҳимоя қилгиси келади. Ростакамига ҳимоя қилгиси келади. Бу билан мамлакатдаги жанглар тўхтаб қолмаслиги мумкин, лекин халқ — тинчликка ташна халқ бундан сал бўлса ҳам қувонади. Кўнгил оз вақт бўлса ҳам ғолиблик туйғусидан сармаст бўлади. Тан роҳатидан рух ороми қанчалик устун туришини биласиз, албатта. Ироқлик ёшлар ярим финалда Уругвайга пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Ўйиндан кейин футболчиларнинг йиғлаганини кўрдингизми? Улар биз энг кучли тўртликка кирдик деб қувончдан йиғлашмади, аксинча биз финалга чиқа олмадик деб, аламдан йиғлашди. Улар ғолиб бўлишни хоҳлашганди. Чунки улар ортларида таскинга мухтож халқ турганини билишарди. Улар ана ўша халқнинг ишончини оқлай олмаганлари учун йиғлашди. Аслида ишонч оқланган эди! Ироқда 3-4 йил аввал терма жамаонинг ўртоқлик учрашуви ўтказиши учун  рухсат беришганди. Эҳҳҳе бир харобгина стадионда мухлислар дарвозанинг олдигача кириб ўтиришганди. Улар қаҳрамонларни ўз кўзлари билан кўришни хоҳлашганди. Ҳар доим ҳам йиғиндан қайтган терма жамоани аэропртда кутиб олиш Ироқда «мода» эмасда. Тўғрироғи, бунга имкон йўқ.. 2007 йилда ФИФА Юнус Маҳмудга ирода кўрсатгани учун махсус соврин топширган эди. Ироқлик футболчиларнинг стадиондаги ҳаракатларини гладиаторларга ўхшатгим келади. Тўғриси уларга бундан бошқа таъриф топа олмадим. Ироқлик футболчиларга фақат ва фақат қойил қолиш керак. Улар ҳар қандай футболчига чиройли финт ёки дриблинги билан эмасдир, лекин кучли хоҳиш, иродаси билан ўрнак бўла олишлари мумкин. Чунки улар — Ироқ «Колизей»идаги гладиатролар.

 Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:05, 16.07.2013.
Ўқилди: 5821 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.