Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Жоан Лапорта: «Флик «класико» пайтида жамоа билан алоқада бўлади»

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинда клуб бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоани қандай бошқаришини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Флик аввалги ўйинда майдондан четлатилгани учун "эл-класико"ни ўтказиб юборади.

«Флик жамоа ёнида бўлолмаслигини яхши билади, аммо у жамоа билан доимий алоқада бўлади. У ва Маркус Зорг яқин ҳамкорликда ишлаяпти, иккаласи ҳам жамоадан максимал натижа олишга қатъий бел боғлаган», — деди «Барселона» президенти Жоан Лапорта.

«Класико» ҳар доим энг ҳиссий ва қаттиқ тўқнашув бўлади. Футболчилар ўзларидан борини беришни хоҳлашади. Айрим футболчилар йўқлигига қарамасдан, агар диққат ва концентрацияни йўқотмасак, ўтган йилдаги каби ғалаба учун ҳақиқий имкониятимиз бор».

“Бернабеу”да жамоа ғалаба қозонаётганини кўриб стадионда ўтириш — бу ўзига хос ҳиссиёт. Мен бу туйғини Роналдиньо ва Месси даврида ҳам, ўтган мавсумда ҳам ҳис қилганман. Тарс тортилган асаблар, босим, голдан кейинги қувонч — бу унутилмас лаҳзалар».

«Ҳиссиётларни назорат қилиш керак, аммо агар ғалаба қозонсак, бу соф бахт бўлади. Кимдир бу фақат навбатдаги ўйин дейиши мумкин, аммо бу ҳеч қачон шундай бўлмайди — бу “класико”. Бутун дунё кузатади, ғалаба эса ғурур ва мотивацияни оширади».

«Биз биринчи ўрин учун курашяпмиз, бу эса қўшимча руҳлантирувчи омил. Айтмоқчиманки, кеча жамоа билан машғулотдан кейин бирга тушлик қилдим ва уларнинг кайфияти юқори, жамоанинг фикри тўлиқ “класико”га жамланганини кўрдим».

«Ла Лига ўйинни Майамидан ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилди — биз бу қарорга ҳурмат билан ёндошамиз, аммо мен рози эмасман. У ерда ўйнаш Испания футболи учун жаҳон миқёсида катта имконият бўларди. Биз SoFi каби стадионларда ўйнаганмиз, бу эса лига учун ажойиб тарғибот бўларди», — деди Лапорта.

Киритилди: 08:52, 25.10.2025.
Ўқилди: 1616 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.