Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Пари Сен-Жермен» юлдузи «эл-класико»ни «Сантьяго Бернабеу»дан кузатган (фото)

Баҳо:
+1 | -

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий якшанба куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган «Реал» — «Барселона» учрашувини томоша қилди.

26 ёшли марокашлик футболчи VIP-ложада ўйинни кузатган ва беллашувдан сўнг ижтимоий тармоқларда у билан боғлиқ суратлар тарқалди.

«Эл-класико»да «Реал Мадрид» ғалаба қозонди — учрашувдаги голларини Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем урди (2:1).

Ашраф Хакимий — «Реал» академияси тарбияланувчиси. У асосий жамоа таркибидан мустаҳкам жой олишга муваффақ бўлмаганидан сўнг, 2020 йили клубни тарк этиб, «Интер» сафига йўл олган. 2021 йилдан буён эса у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ўтган мавсумда жамоаси билан Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Киритилди: 13:37, 27.10.2025.
Ўқилди: 5363 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик