Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ламин Ямал «эл-класико»даги мағлубиятдан кейин ўзгаришга қарор қилдими?

Баҳо:
+ | -

“Барселона”нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал “Реал” — “Барселона” учрашувидан кейин кутилмаган қарор қабул қилди. Бу ҳақда Championat.com хабар берди.

Ёш футболчи сўнгги "эл-класико”да ўзини намоён эта олмади ва баҳсдаги энг паст баҳолардан бирини олди. Ўйиндан сўнг Ямал ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси профилини ўзгартирди — асосий саҳифадаги суратни ўчириб, уни қора фонга алмаштирди.

Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсуми 10-туридан ўрин олган “Реал” — “Барселона” учрашуви 26 октябрь куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди. Баҳс 2:1 ҳисоби билан мезбонлар фойдасига якунланди.

Ўйин давомида Ямални маҳаллий мухлислар ҳақорат ва шаънини камситувчи бақир-чақирлар билан кузатишди, учрашувдан сўнг эса у ўйин олдидан айтган кескин сўзлари сабаб можаро марказида қолди.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:55, 28.10.2025.
Ўқилди: 7543 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик