Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

“Барселона” Сон Ҳён Минни ижарага олмоқчи

Баҳо:
+1 | -

Жанубий Корея терма жамоаси сардори Сон Ҳён Мин фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Fichajes нашри хабарига кўра, футболчига Каталониянинг “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” футболчини АҚШнинг “Лос-Анжелес” клубидан ижарага олиш орқали ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу трансфер Сон учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Чунки футболчи 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан спорт формасини сақлаб қолиш учун кучлироқ клуб билан шартнома имзолашга қарши эмас.

“Лос-Анжелес” раҳбарияти Сонни ижарага беришга қарши эмас. Сабаби футболчи ҳамда клуб ўртасидаги шартномада ҳужумчи Европада қисқа муддат ижарада ўйнаш имконини берувчи банд мавжуд. Каталонияликлар эса айнан шу бандни фаоллаштириб, футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Каталония клуби раҳбарияти бу трансферни стратегик жиҳатдан муҳим қадам сифатида баҳоламоқда. Соннинг келиши “Барселона”нинг Осиёдаги машҳурлигини ошириш билан бирга, жамоанинг ҳужумдаги имкониятларини ҳам кенгайтиради. Шунингдек, футболчи қанотда ҳам, марказда ҳам самарали ўйнай олади. Шу сабабдан “Тоттенҳэм” собиқ етакчиси жароҳатлар билан курашаётган Роберт Левандовски ўрнини вақтинча тўлдириши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, агар битим амалга ошса, Сон Ҳён Мин “Барселона”нинг асосий жамоаси сафида майдонга тушган илк жанубий кореялик футболчи бўлади.

32 ёшли Сон Ҳён Мин жорий масвум MLS доирасидаги 10 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Лос-Анжелес” билан шартномаси 2027-йилнинг охирига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:47, 28.10.2025.
Ўқилди: 5162 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.