Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Англия лига кубоги. 1/8 финал: «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Челси» чорак финалга чиқди, «Ливерпуль» йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Англия лига кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган бир нечта ўйинлар кеча оқшом бўлиб ўтди.

«Суонси Сити» — «Манчестер Сити» 1:3
«Манчестер Сити» клуби Уэльсдаги «Суонси.ком» стадионида «Суонси Сити» жамоаси меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди. 12-дақиқада мезбонлар футболчиси Гонсалу Франку ҳисобни очди ва «Суонси»ни олдинга олиб чиқди.

39-дақиқада Жереми Доку ҳисобни тенглаштирди. 77-дақиқада Омар Мармуш жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 90+3-дақиқада эса Райан Шерки учинчи голни урди — 1:3.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Абдуқодир Ҳусанов 64-дақиқада захирага олинди.

«Арсенал» — «Брайтон энд Хоув Альбион» 2:0
Лондондаги «Эмирейтс»да ўтган ўйинда «Арсенал» ишончли ғалабага эришди.

57-дақиқада Итан Нванери ҳисобни очди, 76-дақиқада эса Букайо Сака ҳисобни 2:0 кўринишига етказди. Микел Артета шогирдлари шу тариқа мусобақанинг кейинги босқичига чиқишди.

«Ливерпуль» — «Кристал Пэлас» 0:3
Сенсация «Энфилд»да юз берди — «Кристал Пэлас» «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Лига кубогидан чиқариб юборди.

Исмаила Сарр 41 ва 45-дақиқаларда икки гол урди. 79-дақиқада майдонга янги тушган Амара Налло икки сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. 88-дақиқада Йереми Пино ҳисобни йирик кўринишга етказди — 0:3.

«Вулверхэмптон» — «Челси» — 3:4
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. 7 та гол урилган ўйинда лондонликлар ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди.

Англия. Лига кубоги. 1/8 финал
«Арсенал» — «Брайтон» — 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 — И. Нванери (57), 2:0 — Б. Сака (76).

«Ливерпуль» — «Кристал Пэлас» — 0:3 (0:1)
Голлар: 0:1 — И. Сарр (41), 0:2 — И. Сарр (45), 0:3 — Й. Пино (88).
Четлатишлар: А. Налло (79) — йўқ.

«Суонси» — «Манчестер Сити» — 1:3 (1:1)
Голлар: 1:0 — Г. Франку (12), 1:1 — Ж. Доку (39), 1:2 — О. Мармуш (77), 1:3 — Р. Шерки (90+3).

«Вулверхэмптон» — «Челси» — 3:4 (0:3)
Голлар: 0:1 — А. Сантос (5), 0:2 — Т. Жорж (15), 0:3 — Эстевао (41), 1:3 — Т. Арокодаре (48), 2:3 — Д. Меллер Вольфе (73), 2:4 — Д. Гиттенс (89), 3:4 — Д. Меллер Вольфе (90+1).
Четлатишлар: йўқ — Л. Делап (86, иккинчи сариқ карточка).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:37, 30.10.2025.
Ўқилди: 1890 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик