Кириш Регистрация

Отабек Нарзуллаев: «Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугунги ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Жуда кўп мағлубиятлар бўлганди, қачондир ғалаба бўлиши керак эди. Қийин ғалаба бўлди. Тўғри баҳс сўнггида вазиятлардан фойдалана олмадик. Барчани табриклайман. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди", — деди Отабек Нарзуллаев.

— Бугун ўйин давомида уч нафар футболчи жароҳат туфайли алмаштирилди. Уларнинг ҳолати қандай?

— Ҳозирча билмайман, текширувлардан кейин аниқ бўлади. Жавоҳир Абдуалимовнинг ҳолати яхши эмас дейишмоқда, билмадим бу нима билан боғлиқ. Дмитрий Яшин оёғида озгина ноқулайлик ҳис қилгани учун алмаштирдик. Анвар Муродов эса рақиб билан тўқнашувдан кейин алмаштиришга мажбур бўлдик. Албатта бу ўзгаришлар бизнинг режаларимизга таъсир қилди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 21:24, 02.11.2025.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик