Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

ОЧЛ2. "Андижон" қаторасига тўртинчи ўйинда голсиз дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақаси "B" гуруҳидан ўрин олган “Ал-Холидия” — “Андижон” учрашуви дуранг натижа билан якунланди. Шацких жамоаси турнирда кетма-кет 0:0 ҳисобини қайд этмоқда.

Учрашув бошиданоқ “Андижон” рақиб дарвозаси томон босимни оширди. Бир неча бор бурчак зарбалари орқали хавфли вазиятлар яратилди, аммо аниқлик етишмади. Шахзод Азмиддинов 17-дақиқада зарба йўллади, бироқ тўп нишонга етиб бормади.

Биринчи бўлим ўрталарида рақибнинг қўпол ўйини сабабли Сардор Азимов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Бу вазиятда ҳакам рақиб футболчисини майдондан четлатиши керак эди. Аммо кореялик рефери фақат сариқ карточка билан чекланди. Бўлим якунланишига яқин “Андижон” дарвозабони Токотаев бир нечта муҳим сэйвлар билан жамоани голдан сақлаб қолди — айниқса 48-дақиқадаги устунга теккан зарбадан сўнг у қаҳрамонга айланди.

Иккинчи бўлимда ўйин суръати бироз пасайди, лекин андижонликлар қарши ҳужумларда фаол бўлишди. Бектемир Абдуманноновнинг хавфли узатмаси голга айланмади. Токотаев эса яна бир неча бор рақиб зарбаларини қайтариб, жамоани қутқарди.

Ўйин сўнгида “Андижон” сафида қатор ўзгаришлар амалга оширилди: Азмиддинов ўрнига Ашуров, Жўрақозиев ўрнига Акинаде, Дамир Темиров ўрнига Саиднуроллаев ва Абдуманнопов ўрнига Шоҳжахон Ёрқинбоев майдонга туширилди. Аммо ҳисоб ўзгармади.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Токотаев — бир нечта ишончли сэйвлар билан жамоани мағлубиятдан сақлаб қолди.

“Андижон” шу тариқа яна бир “нурсиз дуранг” билан кифояланди ва жамоа 4 очко билан "B" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги баҳсни "Аркадағ"га қарши ўтказади.

ОЧЛ-2. "B" гуруҳи, 4-тур
“Ал Холидия” — “Андижон” 0:0

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ - НОчко
1 Ал-Аҳли Доҳа 5 1 4 0 5-4 7
2 Холидия 5 1 3 1 3-2 6
3 Андижон 4 0 4 0 0-0 4
4 Аркадағ 4 0 3 1 3-5 3

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:04, 05.11.2025.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5278]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4829]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4274]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3078]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2243]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1908]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [1834]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [1819]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1805]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик