Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Фозил Мусаев Қатар Юлдузлар Лигасини танлади

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев 18 июль куни Қатар Юлдузлар Лигаси дебютанти – “Ал-Муъайзир” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

Кеча оқшомда клубнинг янги ўйинчилари – Мусаев ва Боливия термаси плеймейкери Жасмани Кампос жамоатчиликка расман таништирилдилар. Қатарликларнинг яна бир хариди – бу Черногория миллий термаси марказий ҳимоячиси Жорже Жиканович. Жамоага яқин кунларда, шунингдек, Лотин Америкасида кучли бешликка кирувчи бир ҳужумчи келиб қўшилади.

24 ёшли Фозил Мусаев "Ал-Муъайзир" таркибида ўзи учун севимли бўлган 18-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Мазкур трансфер борасида футболчининг агенти Санъат Шарипов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Бизнинг олдимизда бир нечта вариантлар мавжуд эди. Уларни ўрганиб чиқиб, якунда "Ал-Муъайзир" таклифини маъқул кўрдик. Бу жамоа ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Ёзги трансфер мавсумида бир қатор кучли легионерларни харид қилди.

Кўпчилик яхши билади, ҳозирда Қатар Юлдузлар Лигаси клублари жаҳон миқёсидаги футболчилар билан бойишмоқда. Рауль, Нене (собиқ "ПСЖ"), Нодир Белҳож, Бакари Коне ва бошқа кўплаб юлдузларни келтириш мумкин. Шу боис улар қаторига Фозил Мусаевнинг қўшилиши, ижобий баҳога лойиқ. Агар марказий ярим ҳимоячимиз янги жамоаси таркибида ўзини кўрсата олса, қолаверса, миллий термамиз билан жаҳон чемпионатига чиқишга эришса, келажакда унга янада кучли клублардан таклифлар бўлиши турган гап”.

Янги жамоаси ҳақида Мусаевнинг ўзи шундай дейди:
— Бугунги кунда ўзбек футболининг мавқеи кун сайин юксалиб бормоқда. Мен Қатар чемпионатидаги ўз ўйинларим орқали бу фикр айни ҳақиқат эканлигини исботлаш ниятидаман. Клуб раҳбарияти менга билдирган ишончни тўлиқ оқлашга ҳаракат қиламан.

***

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, "Ал-Муъайзир" жамоасини испаниялик 61 ёшли мутахассис Ладислас Лосано бошқаради. Қатар чемпионати ўйинларининг бошланиши эса сентябрга мўлжалланган. Унгача мамлакат клублари Шайх Жассим кубогида қатнашадилар. “Ал-Муъайзир" мусобақанинг гуруҳ босқичида “С” гуруҳида “Ал-Садд” (21 июль), “Ал-Хор” (25 июль), “Ал-Харитият” (2 август) ва “Ал-Месаймир” (5 август) жамоалари билан баҳслашади.

Б.Турсунов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:54, 19.07.2013.
Ўқилди: 9077 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.