Европа лигаси иккинчи саралаш босқичи доирасида "Иртиш" ўз майдонида Босниянинг "Широки Бриег" қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Улуғбек Бақоев ва Камолиддин Мурзоев тўлиқ ҳаракат қилишди.
Бақоев эса клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иккита гол ўтказиб юборганимиз ёқмади. Лекин бу футбол. Ўйин сўнггида ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлдик. Ўйинда 5та гол киритилгани учун ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман.
Мухлисларнинг стадионни тўлдириб ўтиришлари ва бизнри қўллаб-қувватлашлари менга ёқди. Улар бизга қўшимча куч бериб, олдинга чорлашди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари остида янада кўпроқ куч билан ўйнадик", дейди ўзбекистонлик ҳужумчи.