Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Санжар Турсунов Россия чемпионатига йўл олди

Баҳо:
+ | -

2013 йилнинг биринчи ярмини Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказган Санжар Турсунов фаолиятини яна Россия чемпионатида давом эттириши мумкин. У Россия Биринчи дивизиони вакили "Газовик"да ўйнаши деярли ҳал бўлган. Оренбургликлар ўз сафларини яна бир легионер — 24 ёшли грузияли футболчи Гурвельд Томашвили билан ҳам тўлдиришди.
 
— Йигитлар якшанба куни жамоа қароргоҳига етиб келишади. Уларнинг сафимизга қўшилиши деярли ҳал бўлган масала, — "Газовик" бош мураббийи Роберт Евдокимов сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sportbox.ru сайти. — Биз марказий ҳимоячи излаётиб, Томашвили номзодида тўхталдик. У ёш, талабларимизга жавоб беради. Грузия терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. Қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланган Турсунов эса "Волга" ва "Алания"да ўйнаб юрган пайтларидаёқ менга ёқарди. Санжар, шубҳасиз, жамоани кучайтиради. Шу билан ёзги трансферимиз якунланди.
 
"Газовик" клуби Биринчи дивизионнинг дастлабки 3та туридан сўнг 5 очко билан жадвалда 7-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Турсунов қишки танаффусда "Локомотив" билан ярим йиллик шартнома имзолаганди. Бунда у фаолиятини яна Россияда давом эттиришни кўзлаганди.

Манба: www.sportbox.ru
Киритилди: 17:21, 20.07.2013.
Ўқилди: 6858 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.