Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Футзал. Ўзбекистон — Ислом Бирдамлиги ўйинлари бронза медали совриндори!

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони пойтахти — Ар Риёдда ўтаётган VI Ислом Бирдамлиги ўйинларида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бронза медали учун мезбонлар — Саудия Арабистонига қарши ўтказилган қийин учрашувда ғалаба қозониб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Майдон эгалари билан бўладиган иккинчи учрашув оғир кечиши олдиндан тахмин қилинганди. Зеро, “мезбонларга деворлар ҳам ёрдам беради”, деган ибора футболда бежизга пайдо бўлмаган. Қолаверса, саудиялик футзалчилар гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Нодир Элибоев шогирдларига 2:5 ҳисобида имкониятни бой берганларидан сўнг, кейинги учрашувларини жуда уюшқоқлик билан ўтказишди. Аввалига Ливияни, сўнгра Озарбайжон терма жамоаларини догда қолдириб, ярим финалга чиқишди.

Мезбонларга қарши ярим финал баҳсида Марокаш ҳам анча қийналди. Шундай бўлса-да, тажриба ва маҳорат иккинчи таймда ўз сўзини айтиб, африкаликлар финалга йўлланма олишди. Саудия Арабистони эса 3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистонга қарши катта тайёргарлик билан майдонга тушди. Гарчи маҳорат борасида терма жамоамиз устунликка эга бўлса-да, айнан иштиёқ ва шижоат мезбонларга ўйинни тенгма-тенг олиб боришларига сабаб бўлди. Бунинг устига, ҳамюртларимизда Эронга қарши ўйиндан кейин бироз чарчоқ сезилди. Акс ҳолда Элбек Тўлқинов, Музаффар Аҳаджонов, Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов ва Машраб Одиловлар ўзларига берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўйин вақтидаёқ ғалабани таъминлаб қўйишлари мумкин эди.

Шунингдек, дарвозабонимиз Шавкат Ибрагимовнинг ишончли ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бир қатор хавфли вазиятларда Шавкатнинг дадил ҳаракатлари дарвозамизни голлардан сақлаб қолди. У гол ўтказиб юборганида эса миллий чемпионатимиз тўпурари Элбек Тўлқинов саҳнага кўтарилди. Олдинги учта ўйинда муваффақият қозонмаган Элбекнинг бронза учун кечган баҳсдаги ягона гўли олтинга тенг бўлди.

Учрашувдан кейинги пеналтилар сериясида омад Ўзбекистон терма жамоаси томонида бўлди. Аббос Элмуродов нафақат ўзи гол урди, балки рақиб зарбаларини қайтариб, чиройли ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди.

Мазкур ютуқ, шубҳасиз, Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдали бўлади. Зеро, олдинда миллий терма жамоамизни Осиё Кубогининг финал босқичи кутмоқда. Январ ойининг охири ва феврал ойининг бошларида Индонезия майдонларида ўтадиган Осиё чемпионати олдидан Ислом Бирдамлиги ўйинлари Нодир Элибоев ва унинг шогирдлари учун муҳим “синов-кўрик” вазифасини ўтаб берди.

Мусулмон мамлакатларининг ўзига хос Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган йигитларимизни, уларни ғойибона қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимизни ва юртдошларимизни улкан муваффақият билан табриклаймиз!

Ғалаба муборак, Ўзбекистон!

VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари
3-ўрин учун ўйин. 11 ноябр 2025 йил
САУДИЯ АРАБИСТОНИ – ЎЗБЕКИСТОН – 1:1
Пеналтилар серияси — 5:6
Голлар: 1:0 — Наваф Муборак Ароан (32'), 1:1 — Элбек Тўлқинов (33')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:49, 11.11.2025.
Ўқилди: 1103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.