Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Sports.kz: «Актобе»да ўзбекистонликларнинг ўрни катта»

Баҳо:
+1 | -

Қозоғистоннинг “sports.kz” нашри мамлакат клубларининг еврокубоклардаги иштироки ҳақида фикр юритар экан, “Актобе”нинг мағлубиятида ўзбекистонлик легионерларнинг йўқлиги билинганини эътироф этди:

“Актобе”нинг Норвегияда ғалаба қозонмаслигини кўпчилик кутмаган эди. Бу ўйин актобеликларнинг бугунги жамоасида ўзбекистонлик легионерларнинг роли нақадар жиддийлигини яна бир марта кўрсатди. Айниқса – Тимур Кападзенинг.

Қозоғистонликларга жамоанинг ўйинига тартиб қўшиши мумкин бўлган майдон марказидаги боғловчи ўйинчи яққол етишмади. Бу футболчи муҳим голларни уришни яхши кўришини эсланганда эса... Ностандарт ўйнай оладиган Гейнрих билан ҳам норвегияликлар ўз жарима майдончалари атрофида курашишлари осон бўлмасди.

Аслида майдон эгалари ҳеч ҳам ҳайратланарли иш қилишгани йўқ – жисмоний футбол ва ижрочиларнинг руҳий-иштиёқий сифатларига таянадиган одатий скнадинав жамоаси. Бундай рақиблардан албатта Қозоғистоннинг энг кучли дивизони етакчиси хотиржам ўтиши керак эди.

Ўйлаш учун мавзу: биргина Сергей Давидовнинг трансфер нархи “Ходд”нинг барча футболчиларининг умумий нархига тенг. Лекин бу албатта бизнинг жамоамиз фойдасига хизмат қиладиган далил эмас – Норгвегия чемпионати иккинчи дивизиони жамоасининг футболчилари Европа футбол бозори томонидан алоҳида баҳоланмаган бўлса ҳам, уларнинг ўйинга муносабати, кураш учун қувватланганлиги ва яхши ўйин дангаллигига актобеликлар шунчаки қаршилик кўрсатишлари осон бўлмади.

“Ходд” футболчилар орасида юлдузлар йўқ – на собиқ, на бўлажак – лекин улар майдонга айнан ғалаба учун тушишди ва якунда бунга эришишди. “Актобе” таркибида эса бу ўйинда майдонда мунтазам ижодкорлик қилиб, ностандарт ҳаракатлар билан бир хил услубдаги норвегияликларни довдиратиб, уларни кўпроқ асабийлашишга мажбур қиладиган ўйинчи (ўйинчилар) топилмади. Акс ҳолда, ўйин бошқача йўсинда кечиши мумкин эди...

Шундай бўлса ҳам, “Актобе”нинг Европа Лигаси кейинги саралаш босқичига чиқиш имконияти рақиблариникига қараганда юқорироқ. Танишув бўлди, хатолар қилинди, ва умид қиламизки улар устида ишлаш муваффақиятли амалга оширилади”. Эслатиб ўтамиз, “Актобе” таркибидаги ўзбекистонлик легионерлардан Марат Бикмаев жароҳати боис ушбу ўйинда қатнашолмаган бўлса, Тимур Кападзе ва Александр Гейнрихга Норвегия визаси кечикиб берилгани учун етиб боришолмаган.

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 10:08, 21.07.2013.
Ўқилди: 4073 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.