Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Лапорта: "Месси "Барса"га футболчи сифатида қайтмайди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси клубга футболчи сифатида қайтмаслигини маълум қилди.

"Барса" тарбияланувчиси 2021 йилнинг ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этганди. Куни кеча Аргентина терма жамоаси аъзоси каталонияликларнинг уй стадиони "Камп Ноу"га ташриф буюрди.

- Месси "Камп Ноу"га ташриф буюрди.

- Мен буни олдиндан билмасдим. Менимча, бу жуда ёқимли туйғу. "Барселона" билан ўз-ўзидан фахрланиш. Бу унинг уйи. Бизнинг муносабатларимиз яхши. Унга ҳеч қандай хабар жўнатмадим. Биз уни бу ерда яхши кўрамиз. Бу ер унинг уйи ва у бундан хабардор. Биз доим айтардик: агар у энг чиройли кутиб олинса, тўғри бўларди. Ўйлайманки, бу бир кун келиб содир бўлади ва ажойиб бўлади.

- Лео шундай деди: "Мен "Барселона"дан тасаввур қилганимдек, орзу қилганимдек кетмадим, у ерда бутун умримни ўтказдим. Ғалати туйғу қолди, лекин одамларнинг муҳаббати доим мен билан бирга бўлади".

- Бўлиб ўтган воқеани ҳисобга олсак, мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. "Барса" ҳаммадан устун. Бу ҳаммамиз хоҳлаганимиздек эмас эди, лекин ўша пайтда буни бошқача қилишнинг иложи йўқ эди. Агар Мессига эҳтиром кўрсатиш орқали буни тўғрилаш мумкин бўлса, хурсанд бўлардик.

- У ўйинчи сифатида қайтиши мумкинми?

- Лео Мессининг "Барселона"га футболчи сифатида қайтиши ҳақида гапириш ҳақиқатга тўғри келмайди", - деди Лапорта Catalunya Ràdio билан суҳбатда.

Киритилди: 14:15, 12.11.2025.
Ўқилди: 1579 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.