"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович инглиз футболининг ўзига хос хусусиятларини санаб ўтди.
"АПЛда шиддатли тезлик жуда муҳим - ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам. Шунинг учун, агар сен ажойиб техникага эга бўлсанг-у, аммо бундай ўйин суръатига дош бера олмасанг, ҳар қанча иқтидорли бўлсанг ҳам, сенга қийин бўлади," - деди Ибраҳимович Hot Ones дастурида.
Ибраҳимович 2016 йилдан 2018 йилгача Англия чемпионатида ўйнаган. "Манчестер Юнайтед" сафида швециялик форвард 53 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.













