Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хорватия U17 бош мураббийи: "Пенальтилардаги мағлубият футболчилар юрагига оғир ботди"

Баҳо:
+ | -

Қатарда ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатидаги кескин ва драматик 1/16 финал баҳси ортидан Хорватия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Марижан Будимир ўзининг ички ҳиссиёти, жамоа кечирган кечинмалар ва ўйиндаги тафовутлар ҳақида атрофлича фикр билдирди.

Будимирнинг таъкидлашича, пенальтилар сериясида ютқазиш ҳар қандай вазиятда оғир, аммо ўсмирлар футболида бу янада қаттиқроқ урилади. “Улар ҳали бола! Улар йиғлаб турганини кўриш – жуда дардли манзара. Мураббий сифатида буни кўриш қалбга оғир ботади”, – деди у.

Ўйиннинг биринчи қисми ҳақида тўхталар экан, таниқли мутахассис Ўзбекистон U-17 жамоасининг ҳаракатини алоҳида эътироф этди. Унинг айтишича, ўзбекистонлик ўсмирлар ташқи кўринишида жуда жипс, марказда сезиларли устунликка эга бўлган ҳолда ҳаракат қилган. “Биринчи бўлимда улар биздан яхшироқ ўйнашди. Марказ орқали кўп бор осон ўтиб кетишди. Бу биз учун оғир бўлди”, – деди Будимир.

Танаффусдаги учта алмаштириш эса ўйин манзарасини ўзгартирди. Мураббий жамоа услубини кучайтириш учун прессинг ва ҳаракатланишда жиддий таклифлар берганини очиқ билдирди. Натижада иккинчи бўлимда хорватлар майдонга бутунлай бошқа кайфиятда қайтди — қаттиқроқ, шижоатли ва жамоа сифатида яхлитроқ.

Ҳисоб тенглаштирилиб, устунлик муайян даражада хорватлар томонига ўтганини ҳам у яшира олмади. Ҳатто ўйин охирида уларда имкониятлар ҳам бўлган. Будимир айтишига кўра, агар Тино Кусанович бир вазиятда тезроқ йиқилганида, эҳтимол судья пенальти тайинлаган бўлармиди — бу ҳам ўйин кутилмаган томонга ўзгарган бўларди.

Асосий вақтда ғолиб аниқланмагани боис баҳс пенальтилар сериясига кўчди. Мураббий бу жараённи “лотерея эмас, психологик уриниши” сифатида таърифлади. “Пенальти тепишни хоҳламаган болалар кўп бўлди. Лекин тепганларга катта раҳмат — улар жасорат кўрсатишди”, – деди мураббий.

Шунга қарамай, Будимир жамоасининг умумий иштирокидан мамнун. Хорватия гуруҳ босқичида еттита гол уриб кейинги босқичга чиққан, ўйин кўрсаткичлари ҳам муносиб даражада бўлганини эслатди. У ўз шогирдларига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини қайд этди: “Бор кучимиз билан курашдик. Доҳа бизга ёқди. Узоққа боришни истардик, лекин футболда ҳамма нарса биз истагандек кечмайди”.

Будимир, шу билан бирга, бу мағлубият ўсмирлар учун фақат оғриқ эмас, балки катта сабоқ эканини ҳам таъкидлади. “17 ёшда футбол тугамайди. Улар ривожланади, улғаяди, катталар футболини ҳис қилади. Бу кеча – улар умр бўйи эслайдиган бекатлардан бири”, – дея сўзини якунлади 45 ёшли мутахассис.

Манба: zamin.uz
Киритилди: 09:39, 16.11.2025.
Ўқилди: 4629 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.