Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

Антонио Конте «Наполи» мураббийлигини тарк этса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Журналист Паскуале Гуарро хабарига кўра, «Наполи» раҳбарияти Антонио Конте жамоадан кетиши мумкин бўлган ҳолатда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган Тиаго Мотта билан алоқага чиққан.

«Ҳозирги кунда Антонио Контенинг душанба куни «Наполи» базасига қайтиши ҳамон катта савол остида. Томонлар ўртасидаги муносабатлар охирги кунларда бўлгани каби кескинлигича қолмоқда.

Де Лаурентис ҳеч қандай компенсация тўлашга тайёр эмас. Президент мураббийга агар хайрлашишга тўғри келса, истеъфо ҳақидаги қарорни ўзи қабул қилиши кераклигини очиқ айтган. Конте бу борада бир қарорга келиши керак. Агар у жамоага қайтса ҳам, барибир жамоа билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал қилиши талаб қилинади.

Шу орада «Наполи» ҳар қандай сценарийга тайёр бўлиш учун Тиаго Мотта билан гаплашган», — деб ёзади Гуарро ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Конте А Сериянинг 11-турида «Болонья» (0:2)га мағлубиятдан кейин бир ҳафталик таътилга чиққан эди. 56 ёшли мутахассис 17 ноябрда ишига қайтиши кутилмоқда. Ҳозирча жамоа машғулотларини унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини олиб бормоқда.

«Наполи» чемпионат жадвалида ҳозирда тўртинчи ўринда бормоқда, клуб етакчи «Интер»дан икки очко орқада.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:23, 17.11.2025.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.