Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мастантуоно ўзини Ямал билан таққослади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Франко Мастантуоно ўзи ва "Барселона" вакили Ламин Ямал ўртасида танлов қилди.

"Қаймоқранглилар"нинг 18 ёшли футболчиси айни дамда "кўк-анорранглилар" сафидаги испаниялик тенгдошига имкониятни бой бераётганини тан олди.

"Менми, Ямалми? Ҳозир - Ламин. У ақл бовар қилмайдиган даражани намойиш этмоқда. Мадридга эндигина келдим, мослашишда давом этяпман. Умид қиламанки, мени "Реал" билан узоқ ва муваффақиятли ҳамкорлик кутмоқда", - дея жавоб берди аргентиналик El Ларгуэро нашрига берган интервьюсида.

"Қироллик клуби" Мастантуонони ўтган ёзда "Ривер Плейт"дан сотиб олган эди. Трансфер қиймати 45 млн еврони ташкил этган.

Киритилди: 07:56, 19.11.2025.
Ўқилди: 1196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик