Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

"Атлетико" собиқ футболчиси: "Бразилия майдон сифати ва ҳакамлик бўйича анча ортда қолмоқда"

Баҳо:
+1 | -

"Фламенго" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес Бразилия А Сериясидаги шароитлардан мамнун эмас.

Испаниялик футболчи ўтган ёзда эркин агент сифатида "қизил-қоралар" сафига қўшилганди.

"Бразилия ҳакамлик даражаси ва майдонлар сифати бўйича анча ортда қолмоқда. Айниқса, бу ҳакамларга тааллуқли. Бир куни Мемфис Депай тўпни устига чиқиб олгани учун сариқ карточка олди. Бу ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди", - дея жума куни 31 ёшини нишонлайдиган Саулнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Хавбек "Фламенго" сафида 21 та ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширган. Бразилияга кўчиб ўтгунга қадар футболчи Мадриднинг "Атлетико" клуби сафида 400 дан ортиқ ўйин ўтказган, шунингдек, "Райо Вальекано", "Севилья" ва "Челси" клубларида ўйнаган.

Киритилди: 12:54, 20.11.2025.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.