Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго ҳозирда жуда қийин даврни ўтказмоқда.
24 ёшли вингер "қироллик клуби"да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Унинг устига Родригода сермаҳсуллик даражаси ҳам кескин пасайган. У клуб ва терма жамоа сафидаги сўнгги 42 та ўйинда бор-йўғи 3 та гол урган.
Қишда унинг янги жамоага кўчиб ўтиш эҳтимоли йўқ эмас. Родриго ЖЧ-2026'га юқори спорт формасида бориш учун кўпроқ ўйин амалиёти олмоқчи.













