Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Тошкентда ОФКнинг «Level-1» семинари бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

17-22 июль кунлари Тошкентда биринчи марта Осиё Футбол конфедерациясининг «Level-1» семинари ўтказилди. Ушбу семинар футзал мураббийларига мўлжалланган. ОФКнинг «С» сертификати дастури бўйича семинари унинг футболдаги муқобили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам футзалдаги «Level-1» лицензиясини футболдаги «С» лицензиясига тенглаштирса бўлади.

Тошкентда ўтган ОФКнинг дастлабки семинарида Ўзбекистоннинг турли нуқталарида ишловчи мураббийлар иштирок этишди. Айни вақтда, улар орасида ҳали фаолиятини давом эттираётган футзалчилар, жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари ҳам бор эди. Рустам Умаров, Нодир Элибоев ва Дилшод Ирсалиев каби футзалчилар айни вақтда ҳаваскор футзалда мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғулланаётгани сир эмас, шунинг учун ҳам улар семинарда катта қизиқиш билан иштирок этишди.

Семинар тингловчилари орасида, бундан ташқари, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, унинг ёрдамчиси – Николай Одушев, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи кўплаб жамоаларнинг устозларини кўриш мумкин эди.

Қайд этиш жоиз, семинар давомида барча иштирокчилар имтиҳондан ўтишди – унинг жавоблари яқин икки ой ичида эълон қилинади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийларга «Level-1» лицензиялари топширилади.

Тошкентда ўтган ОФКнинг «Level-1» семинари иштирокчилари
Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси), Николай Одушев (Ўзбекистон миллий терма жамоаси), Рустам Абдиев (Андижон), Бахтиёр Тоғаев (Ардус), Шаҳодат Кулиев (Гулистон), Фурқат Хайруллаев (Когон), Аҳаджон Юсупов (Локомотив), Равшан Ражабов (Пахтакор), Шуҳрат Тошмедов (Локомотив), Абдужаббор Гафаров (Максам-Чирчиқ), Абдулла Бўриев (Бунёдкор), Шамшод Хайруллаев (Когон), Шуҳрат Ҳусаинов (Нафис), Жалгасбой Сарсенов (Қорақалпоғистон ОЗК), Фаррух Зокиров (Ардус ўйинчиси), Рустам Умаров (Локомотив ўйинчиси), Нодир Элибоев (Локомотив ўйинчиси), Дилшод Ирсалиев (Ардус ўйинчиси).

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:38, 24.07.2013.
Ўқилди: 3401 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2664]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2263]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1777]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1662]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1648]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1529]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1478]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1333]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1325]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1263]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.