Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Таҳлил. Еврокубоклардаги муваффақият баҳоси қанча?

Баҳо:
+ | -2

КЛУБЛАРНИНГ ЭФФЕКТЛИЛИК ДАРАЖАСИ.
Европада қайси клублар натижа ортидан пул ишлашни яхши билади? Тушунарлики, топ-жамоа­лар олдига қўйиладиган асосий талаблардан бири - бу асосий еврокубок саналган ЧЛда барқарор равишда иштирок этиш ва имкон борича яхши натижа кўрсатиш. Клублар айни шу мақсадда ўз таркибини кучайтириш йўлида трансферларга катта сармоя ажратади, баъзан харажат бобида чегарадан ҳам ўтиб кетади. Спорт натижалари масаласи устувор саналиши ўз-ўзидан тайин. Еврокубоклардаги ғалабаларга эса киритилган сармояни қоплаш манбаи сифатида қараш мумкин. Ҳа, аксарият клублар даромад ва харажат ўртасидаги балансни қатъий назоратда ушлашга мажбур. Бунда евроареналардаги нисбатан яхши натижалар ҳам жуда-жуда муҳим. Хўш, клублар трансферлар харажати ва еврокубоклардаги спорт натижалари ўртасидаги мувофиқликни нечоғли ушламоқда? Қайси жамоалар нисбатан кам харажат билан катта натижаларга эришмоқда?

Клублар олдинги 5 мавсум (2020|2021 - 2024|2025)да трансферларга қанча сарфлагани ва УЕФА рейтингида неча очко жамғарганига қараб, маълум хулосалар чиқариш мумкин. Трансферлар харажати суммасини УЕФА рейтинг очколари умумий миқдорига бўлсак, 1 баллнинг тахминий баҳоси келиб чиқади. Таҳлил учун 5 мавсум давомида еврокубокларнинг асосий босқичига камида 4 марта чиққан клубларга доир маълумотлар олинди. Бундай жамоалар 58та.

«Янг Бойз» УЕФА рейтингида энг арзон очкога эга: кам харажат (19,52 млн. евро) катта очко (34,5) келтиради. Нисбатан муваффақиятли камтарона клублар орасида Загреб «Динамо»си (харажат бўйича 50-ўрин, УЕФА рейтингида 36-ўрин) ва «Рейнжерс» (харажат бўйича 46-ўрин, рейтингда 25-ўрин) алоҳида ажралиб туради. Харажат ва рейтинг очколари ўртасидаги тафовутга назар ташласак, Европада энг яхши клуб - «Реал» (+22 ўрин). «Рейнжерс»­да бу кўрсаткич +21га тенг бўлса, «Вильярреал»да +16ни ташкил қилмоқда. Ҳатто Нидерландия клубларида ҳам ўртадаги тафовут бундан камроқ: «Фейеноорд» (+14) ва ПСВ (+12).

Энг қиммат рейтинг очколари «Челси»да. Лондон клуби харажат бўйича 1-ўринда, УЕФА рейтингида эса атиги 7-қаторда. Хуллас, жамоа 1та рейтинг очкоси учун трансферларга 16 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаган. «Тоттенхэм»да ҳам баланс яхши эмас. «Ренн» эса энг ёмон тавофут билан 3-ўринда (харажат бўйича 11-ўрин, УЕФА рейтингида 46-ўрин). Дейлик, Франция клуби бозорда «Наполи» ёки «Милан»дан ҳам кўпроқ сарф­лади. Эътиборли томони, «Ренн» даромад ва харажат ўртасида ижобий фарққа эга. «ПСЖ» бор-йўғи 6-ўринда ва жамоа ЧЛдаги ғалаба билан ўз харажатини қоплади.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:59, 22.11.2025.
Ўқилди: 2021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.