Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Упамекано топ-клубга рад жавобини берди

Баҳо:
+ | -

Европа грандлари "Бавария" марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано учун курашни давом эттирмоқда. Французнинг шартномаси мавсум якунлангач тугайди, шу боис келаси йил ёзида уни эркин агент сифатида қўлга киритиш мумкин бўлади.

Журналист Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, футболчи асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган "Ливерпул"га ўтиш имкониятини аллақачон истисно қилган. Энди 27 ёшли марказий ҳимоячи учун курашда "Реал" ва "ПСЖ" клублари фаворит сифатида тилга олинмоқда.

"Бавария" ҳамон Упамекано билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда. Музокаралар давом этмоқда. Футболчи ҳозирча розилик бермаяпти, гарчи у Мюнхенда бахтли эканлигини тан олган бўлса-да.

Киритилди: 07:12, 24.11.2025.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.