Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган Европа жамоалари ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.
Шундай учрашувлардан бирида «Бавария»нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси билан ўзининг собиқ клуби «Барселона»га қарши «Альянц Арена»да рўбарў келишди.
Каталонияликлар бу учрашувга асосан иккинчи ва учинчи таркиб футболчиларини олиб келишганди. Натижада асосий таркиби билан ҳаракат қилган «Бавария» бундан унумли фойдаланди ва ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда Филипп Лам, иккинчи бўлимда эса Марио Манджукич томонидан киритилган голлар Гвардиола шогирдларига ишончли ғалабани тақдим этди.
БАВАРИЯ (Германия) – БАРСЕЛОНА (Испания) 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: Лам (14), Манджукич (87).
Бавария: Нойер (Штарке, 46), Лам (Л. Густаво, 59), Рафинья (Джан, 73), Дж.Боатенг (Кирхгофф, 68), Данте (ван Бейтен, 59), Алаба, Роббен (Шачири, 46), Рибери (Контенто, 67), Кроос (Швайнштайгер, 68), Мюллер (Манджукич, 46), Алькантара (Писарро, 73).
Барселона: Хосе Пинто (Оласабаль, 46), Адриано (Патрик, 46), Маскерано (Илие, 46), Бартра (Сампер, 46), Монтойя (Серхи Гомес, 46), Дос Сантос (Эспиноса, 46), А.Сонг (Роман, 46), С.Роберто (Планас, 46), Месси (Кико, 46), Санчес (Кинтилья, 46), Тельо (Ньето, 46).
Огоҳлантиришлар: Маскерано (41), Бартра (44).