"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни "Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг ҳимояда жамоасига ёрдам бермаётганини таъкидлади.
"Салоҳ ҳимояда ёрдам бермаяпти. Мен ҳаммасини тушунаман, у - клуб афсонаси. Лекин футболчи майдонда югурмаса, ҳимояда машқ қилмаса, доимий равишда асосий таркибга тушиб турса - у қандай намуна бўлади? Арне Слотнинг ўрнида бўлганимда, қатъий қарор қабул қилган бўлардим," - дея Рунининг сўзларини келтиради ESPN UK.
Салоҳ жорий мавсум АПЛда 4та голга муаллифлик қилди.













