Кириш Регистрация

"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" АПЛ ҳужумчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Эвертон" сафида тўп тепаётган 25 ёшли ҳужумчи Илиман Ндиайе бир вақтнинг ўзида Англия премьер-лигасининг бир неча клублари қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Footmercato журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳужумчига "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этади.

Сенегаллик ҳужумчи "ирислар" сафига ўтган йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. У 2029 йилнинг ярмигача шартнома имзолади.

Ндиайе жорий мавсум "Эвертон" сафида 15 та баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:51, 30.11.2025.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.