Кириш Регистрация

Марселино ғалабадан кейин рақиб майдонини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

"Вильярреал" бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль шогирдларининг Испания кубоги доирасидаги ғалабасидан норози бўлди. Ундан уч лига пастда бораётган камтарона "Антониано"га қарши кечган учрашув пенальтилар серияси билан якунланди (5:4).

Финал ҳуштагидан сўнг Марселино маҳаллий стадион майсасини танқид қилди.

"Кубокнинг янги формати жуда жозибали, у камтарроқ клубларга ёрдам беради, бундан жуда хурсандман, чунки ўзим ҳам шундай жамоаларданман, лекин ўйлайманки, биз шароитларга бироз талабчанроқ бўлишимиз керак. Бугун футболчи жиддий бўлиши мумкин бўлган жароҳат олди. Бу бизнинг футболчимиз эмас, лекин бизники бўлиши ҳам мумкин эди", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради eldesmarque.com.

"Вильярреал"нинг 1/16 финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Киритилди: 16:21, 04.12.2025.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.