"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳимоячи Эрик Гарсия билан шартнома узайтирилганини маълум қилди. Каталония гранди раҳбарининг сўзларига кўра, 24 ёшли футболчи билан шартнома кейинги ҳафтадаёқ расмийлаштирилади.
"Эрик Гарсия шартномани узайтирди. Келаси пайшанба, 11 декабрь куни биз унинг янги келишувини тақдим этамиз", - дея Лапортанинг сўзларини келтиради испан ОАВ.
Гарсиянинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади.
Жорий мавсумда испаниялик футболчи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг 20та ўйинида қатнашиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.













