Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Собирхўжаев ва Туропов ЦСКА билан қишгача хайрлашишди

Баҳо:
+ | -

Туркиядаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили – ярим ҳимоячилар Сардор Собирхўжаев ва Диёржон Туропов Москванинг ЦСКА жамоасида кўрикдан ўтгани Россияга жўнаб кетганлари ҳақида мухлисларнинг хабари бор эди.

Кеча ҳамюртларимиз Москвадан Тошкентга учиб келишди. Вазиятга ойдинлик киритиб беришини сўраб, биз футболчиларнинг агенти Санъат Шариповга мурожаат қилдик:

— Футболчилар ЦСКАнинг ёшлар жамоаси машғулотларида қатнашишди. Ёшлар таркиби катта мураббийи Александр Гришиннинг айтишича, ўйинчиларимиз уларда яхши таассурот қолдиришди.

Бироқ шуни унутмаслик керакки, ЦСКА бизнинг футболчиларни ўзининг ёшлар жамоасига кўзлаб эмас, балки клубнинг асосий таркибига жалб қилиш ниятида таклиф этган. Биз бу борада ЦСКА устози Леонид Слуцкий ҳамда клуб президенти маслаҳатчиси Валерий Непомняший билан гаплашиб, келишиб олдик. Ҳозир москваликлар бизнинг бу футболчилар ҳақида бевосита тасаввурга эга бўлиб олишди. Энди ЦСКА ўз скаутларини Ўзбекистон олий лигаси ўйинларига юбориб, икки ёш футболчимизни яқин вақт ичида миллий чемпионатимиз беллашувларида кузатиб боришни режалаштирди. Кузатувнинг кейинги босқичида эса армиячилар ўйинчиларимизни клубнинг қишқи хорижий йиғинига, бундан-да узоқроқ муддатга чақиришади. Улар футболчиларимизни 5-6та назорат учрашувларида кўришмоқчи. Якуний қарорга ана шундан кейингина келинади.

Бир нарсани унутмаслик лозим, ЦСКАдек топ-клублар бирор бир ёш, ҳали ўз номига эга бўлиб улгурмаган футболчининг ортидан селекция ишларини ярим йил ёки бир ва ундан ортиқ мавсум давомида олиб боришади. Профессионал селекция хизматлари ўзларига белгилаб олган ўртача меъёрий муддат шунақа. ЦСКА ёки Россиянинг бошқа клублари ёш иқтидорларни Жанубий Америкадан худди шунақа тарзда излашади. ЦСКА скаутлари у ерда ойлаб юришади. Буни кўпчилик билади, менимча, — дейди С.Шарипов.

***
Футболчилар энди ўз клубларига қўшиладилар. Ишқибозлар буёғига Собирхўжаевни “Бунёдкор”, Туроповни эса “Олмалиқ” ўйинлари орқали кузатишади. Диёржон-ку Игорь Шквирин жамоасининг асосий таркибидан ўрин эгаллаб улгурган. Бу борада, яъни олий лигада дебют учрашувларини ниҳоят ўтказишга биз энди кўпроқ Сардордан қаттиқ уринишлар кутамиз. Миржалол Қосимов ёш футболчини ҳеч бўлмаса ўртамиёна рақибларга қарши баҳсларда синаб кўрса яхши бўларди.

Б.Турсунов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:41, 27.07.2013.
Ўқилди: 5313 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.