Кириш Регистрация

Кубок сари кураш давом этади

Баҳо:
+ | -

30 июль, сешанба куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финал биринчи ўйинида "Насаф"ни қабул қилади. Ҳар икки жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилди. Қаршиликлар сафида жиддий ўзгаришлар юзага келмади. Асосий таркибнинг барча футболчилари фаолиятларини "Насаф"да давом эттиришмоқда. Танаффус даврида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам бошқа жамоалар сингари назорат баҳсларида майдонга тушишди.

Жамоаларнинг кубокдаги сўнгги беллашуви 2011 йил финалда кузатилганди. Ўшанда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Олий лигада эса биринчи даврада Тошкентда Владимир Козакнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирганди. Энди эса кураш яна кубок ўйинида давом этади. "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида 30 июль куни соат 19:00да бошланади. Барча ишқибозларни кескин ўтиши кутилаётган учрашувни стадионда томоша қилишга чақириб қоламиз. Мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бирида футболчиларимизни қўллаб туринг.

"Пахтакор" - "Насаф"
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэл Илёсов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Намозов (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:31, 28.07.2013.
Ўқилди: 5208 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик