Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Анжеда WTA 125 чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Камилла Раҳимова Франциянинг Анже шаҳрида якунланган WTA 125 Open Angers Arena Loire турнирида чемпионликни қўлга киритди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Камилла германиялик Татьяна Корпачни 6–3, 7–6(4) ҳисобида мағлуб этди.

Финалнинг илк дақиқалариданоқ Раҳимова кортда барқарорлик ва тажовузкор ўйин намойиш қилди. Биринчи сетда у тезда устунликни қўлга олиб, 6–3 ҳисобида ғалабага эришди. Иккинчи сетда тенг кураш кузатилди, аммо Камилла асосий вазиятларда совуққонликни сақлаб, тай-брейкда 7–6(4) ҳисобида устун келди.

Камилланинг чемпионлик сари йўлида турнирнинг иккинчи рақамли теннисчиси — хорватиялик Ана Ружич устидан қозонган 4–6, 6–3, 7–5 ҳисобидаги иродали ярим финал ғалабаси ҳафтанинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.

Анжедаги ғалаба Раҳимованинг WTA 125 даражасидаги жорий мавсумдаги илк чемпионлиги бўлиб, унинг Ўзбекистон байроғи остида ўтказган муваффақиятли стартнинг муҳим босқичига айланди.

Ўзбекистон теннис федерацияси Камилла Раҳимовани ёрқин ғалаба билан табриклайди ва келгуси турнирларда омад тилаб қолади.

Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:24, 09.12.2025.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.