"Қайрат" Чемпионлар Лигасининг дастлабки 6 та ўйинида ғалаба қозона олмади.
Бугун Олмаота жамоаси мусобақа умумий босқичининг 6-турида ўз майдонида "Олимпиакос"га имкониятни бой берди (0:1).
Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида "Қайрат" "Пафос" (0:0) билан дуранг ўйнаб, атиги 1 очко тўплади ва турнир жадвалида сўнгги ўриндан бир поғона олдинги 35-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа турнирнинг асосий босқичида илк бор иштирок этмоқда.













