"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бенфика"га (0:2) қарши сафар ўйинини сарҳисоб қилди.
"Жамоани бошқариш қийин бўлди, чунки бизда футболчилар етишмаяпти - 7 нафар жароҳат олган футболчи.
Йигитлар бор кучларини беришди ва ҳар доим бунга тайёр бўлишади. Биз ютқаздик, аммо "Бенфика"да каттароқ нарса бор эди.
Биз бу вазият билан яна бироз вақт курашишимиз керак бўлади, чидашга тўғри келади, аммо биз бунга тайёрмиз", - деди Конте.













