Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Нефтчи» яна янги хорижлик мураббийлар жамоага келганини эълон қилди (фото)

Баҳо:
+-1 | -

“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мураббийлар штабини кенгайтириш ва кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор малакали мутахассислар жамоага таклиф этилгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Аввалроқ жамоага Германиядан таклиф этилган мутахассис бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият бошлаган эди. Бу — Европа мактабининг замонавий ёндашувларини жамоамизга олиб кириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугундан эътиборан эса Қозоғистонда 4 карра чемпион бўлган, катта тажрибага эга мутахассис Виталий Галат “Нефтчи”нинг дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритишни бошлади. Галат ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли дарвозабонларни тайёрлаган, совринли ўйинларда ишончли ўйин кўрсатишга ўргатган, методикаси эса Марказий Осиё футболида юқори баҳоланган. Унинг тажрибаси дарвозабонларимизнинг техник ва тактик жиҳатдан янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлади.

Шу билан бирга, жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик даражасини европача стандартларга мослаштириш мақсадида грециялик мутахассис Антонио Сариўғлу билан шартнома имзоланди. Антонио 2018–2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида машҳур мураббий Эктор Купернинг жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. У терма жамоа футболчиларининг чидамлилик, тезлик, куч ва тикланиш жараёнларини илмий ёндашув асосида шакллантирган мутахассис сифатида танилган.
Клуб раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган бу ўзгаришлар жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари билан уйғун келади — “Нефтчи” кучли, интизомли ва замонавий футбол ўйнайдиган жамоани шакллантирмоқда.

Янги мутахассисларга ўз йўналишлари бўйича юксак натижалар ва муваффақиятлар тилаймиз. Уларнинг келиши жамоамизнинг бош мураббийи Исломбек Исмоиловга  ёрдамчи мураббийлар сифатида профессионал ривожи, спорт натижалари ва янги мавсумдаги амбицияларига албатта ижобий таъсир кўрсатади», - дейилади клуб баёнотида.

Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати
Киритилди: 22:21, 11.12.2025.
Ўқилди: 4285 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик