"Наполи" спорт директори "МЮ" футболчиси ҳақида фикр билдирди. У Коби Мейну билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди. Жованни Манна шундай дейди:
"Уни август ойидан буён "Наполи"га ўтиши мумкин деган гаплар юрибди. Мейну ёши, потенциали ва имкониятлари ажойиб даражада. Ҳа, ҳозир жамоамизда бир қанча йўқотишлар мавжуд. Аммо эртами-кечми улар майдонга қайтади. Январ ойида бу масалага ойдинлик киритамиз. Ҳозир эса бир нарса дейиш қийин".
Айни дамда Антонио Конте жамоасининг майдон маркази бўшаб қолган. Билли Гилмор, Лоботка, Ангисса ва Де Брюйнеларнинг ҳаммаси жароҳатда.













