Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-2 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон чемпионати юқори даражадаги лига эмас, шунинг учун интенсивлик ҳам юқори эмас”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро “Deportes RCN” каналига интервью бериб, Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида фикр билдирди.

“Қийин гуруҳга тушдик, чунки рақибларимиз Колумбия ҳамда Португалия терма жамоалари ҳисобланади. Биз кичик федерациямиз, қолаверса бу Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокимиз. Шу сабаб мундиал биз учун жуда муҳим тажриба бўлади. Жамоа сифатида ишлашимиз керак, чунки Португалия ва Колумбия каби рақибларга қарши индивидуал ўйин кўрсатиш қийин.

Ўзбекистон чемпионати ҳам юқори даражадаги лига эмас. Шунинг учун интенсивлик ҳам юқори бўлмайди. Шу боис биз аста-секин бу борада яхшиланишимиз керак. Ҳозир биз Жаҳон чемпионатига чиққанмиз ва бу Ўзбекистон учун катта тарих.

Барчаси фақат жамоавий ўйин билан осонлашиши мумкин, чунки футбол — жамоавий спорт тури. Колумбия техника, интенсивлик ва истеъдодга эга. Бу баҳс осон кечмайди. Бизда мавжуд таркиб билан ишлаш учун ўн кун бўлади. Март ойида икки ўртоқлик ўйинини ўтказамиз ва Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирамиз”, деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, 5 декабрь, жума куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон “K” гуруҳидан жой олди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Португалия, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-офф ғолиби (Конго – Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади.

Ўзбекисто илк турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Бу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади. “Оқ бўрилар” иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “NRG” стадионида ўтади. Фабио Каннаваро жамоаси охирги турдаги учрашувни Атлантадаги “Мерседес Бенз” стадионда ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:17, 11.12.2025.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7910]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4309]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3771]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3452]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3391]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2995]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2914]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2879]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2441]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2152]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.