Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес март ойида Финалиссима доирасида бўлиб ўтадиган Испанияга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
"Мен Финалиссимада ўйнашни жуда хоҳлардим. Испания энг кучли жамоалардан бири, 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги асосий рақибларимиздан бири.
Бу Жаҳон чемпионати олдидан яхши синов, яхши тайёргарлик. Ахир, бу соврин. Охирги Финалиссимада Италия устидан қозонилган ғалаба бизга 2022 йилги Жаҳон чемпионатида муваффақиятга эришиш учун туртки берди - биз бу тажрибани такрорлашга умид қиламиз", деди "Астон Вилла" дарвозабони.













