Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Йорди Кройф "Барселона" нима учун Антонини эмас, Рафиньяни ўз сафига қўшиб олганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ спорт директори Йорди Кройф клубда Рафинья Диас ва Антони ўртасида қандай танланов бўлгани ҳақида гапириб берди.

"Кўк-анорранглилар" Рафиньяни 2022 йил июль ойида "Лидс"дан сотиб олишган. Ўша ёзда Антони "Аякс"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

"Барселона"да ишлаганимда Рафинья ва Антонидан бирини танлашимизга тўғри келган. Биз биринчисини афзал кўрдик, чунки у ўша пайтга келиб Премьер-лигада ўзини кўрсатиб бўлганди - демак, уни "Барса"да муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам катта суммага сотиш мумкин эди. Антони ҳақида бундай деб бўлмайди," - дея 2023 йилда Каталония клубидаги лавозимини тарк этган Йорди Кройфнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Рафинья "Барселона" етакчиларидан бирига айланди, Антони эса "Манчестер Юнайтед"даги муваффақиятсиз мавсумлардан сўнг "Бетис"га ўтди.

Киритилди: 11:11, 12.12.2025.
Ўқилди: 1114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик