Кириш Регистрация

"Интер" ярим ҳимоячиси шартномани узайтиришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди.

"Нерадзуррилар" 26 ёшли футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузишга тайёр эди, бироқ хавбек музокараларни тўхтатди - у жамоадаги ҳолатидан норози, деб ёзади журналист Николо Скира. Италиялик футболчининг атрофидагилар аллақачон унга янги клуб қидирмоқда. Трансфер январда, қишки трансферлар ойнаси очилганда амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ, Давиде Фраттесига "Ювентус" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Transfermarkt сайтида футболчининг тахминий нархи - 35 млн евро.

Киритилди: 13:22, 13.12.2025.
Ўқилди: 604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.