Кириш Регистрация

"Ман Юнайтед" АҚШ терма жамоаси аъзосини трансферлар шорт-листига киритди

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" клуби ва АҚШ терма жамоасининг 26 ёшли яримҳимоячиси Тайлер Адамс ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун "Манчестер Юнайтед" сотиб олиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилди. Клуб Англия Премьер-лигасида тўп тепиш тажрибасига эга бўлган футболчиларга кўпроқ эътибор қаратиш орқали майдон марказини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.

Манбага кўра, Адамс "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасидаги бошқа футболчиларга нисбатан арзонроқ муқобил сифатида баҳоланмоқда. Адам Уортон ва Карлос Балеба каби ярим ҳимоячилар трансфери клубга 100 миллион фунтдан анча қимматга тушиши мумкин, бу эса "Манчестер Юнайтед"ни трансфер бозорида турли вариантларни ўрганишга ундамоқда.

Тайлер Адамс Англия Премьер-лигасида 69 та ўйин ўтказган. У "Лидс Юнайтед" сафида 24 та ўйин ўтказди, шундан сўнг у "Борнмут"га ўтди ва у ерда беш йиллик шартнома имзолади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор нархи 25 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:03, 14.12.2025.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.