Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Гулистондаги стадион 16 минг мухлисга мўлжаллаб таъмирланмоқда

Баҳо:
+ | -

2026 йилнинг иккинчи ярмида республикамизда яна бир янги стадион қад ростлайди. Кеча — 13 декабрь санасида Лига ишчи гуруҳи Гулистон шаҳрида бўлиб, мазкур стадион лойиҳаси билан танишиб чиқди.

12 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аренага ташриф буюриб, унда амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифаларни белгилаб берган бўлиб, бунда Лига талаблари инобатга олиниши лозимлиги, ташкилот ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтганди. 13 декабрь кунги учрашувдан сўнг амалга оширилаётган ишлар кўздан кўчирилди.

Лига биринчи навбатда қурилиш давомида телетрансляциялар масаласи инобатга олиниши лозимлиги бўйича суҳбатлашди. Бунда камера платформалари қай тартибда жойлаштирилиши, қурилиш давомида кабель тизимлари пухта ўтказилиши, Гулистонга катта футболнинг эҳтимолий қайтиши инобатга олиниб, ВАР хонаси қандай ишлаши, кўчма телевизион станцияларнинг жойлашув нуқталари келишиб олинди.

Шунингдек, стадионда медиа трибуна бунёд этиш, матбуот анжуманлари, шарҳловчилар хонаси, техник зона қандай кўринишда бўлиши каби масалаларда фикр алмашилинди. Стадион майдонида дренаж ва суғориш тизими битказилган, ишнинг шу ва кейинги — майсани парваришлашгача бўлган қисми учун Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони парвариши билан шуғулланаётган мутахассислар жалб этилгани эътиборга молик.

Гулистондаги стадион 16 минг мухлис учун мўлжалланган бўлиб, майдон периметри бўйлаб тўрт томонлама трибуналардан фақатгина техник зона томондагиси янгидан қурилади. Стадионга замонавий табло ўрнатилади, ёритиш тизими тўлиқ қайта демонтаж қилиниши кўзда тутилган. Лойиҳа 2026 йилнинг иккинчи ярмида қабул қилиб олиниши режалаштирилган. Унга қадар "Гулистон" клуби рақибларини Янгиерда қабул қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:16, 15.12.2025.
Ўқилди: 299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.