Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги–2026 мусобақасига жиддий ҳозирланмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасининг қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида бошланган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги–2026 мусобақаси олдидан Нодир Элбоев бошчилигидаги терма жамоа қароргоҳида ижобий муҳит ҳукм сурмоқда. Машғулотлар мусобақада фойдаланиладиган майдон қопламасида ўтказилиб, футзалчилар ушбу шароитга кун сайин тобора яхшироқ мослашиб бормоқда.

Интенсив ва ранг-баранг йўналишларда олиб борилаётган машғулотлар футболчиларнинг тўлиқ куч ва иштиёқ билан шуғулланишига хизмат қилмоқда. Йиғин доирасида танланган спарринг рақиб — Россия терма жамоасининг ўйин услуби назарий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиниб, машғулотлар давомида унга мос тактика ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Мураббийлар штаби йиғинга жалб этилган янги номзодларнинг жамоанинг умумий ўйин услубига тезроқ мослашиб кетишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, футзалчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оптимал даражада сақлаб туриш мақсадида мўътадил юкламалар берилмоқда. Турли комбинацияларни шакллантириш, стандарт вазиятлардан самарали фойдаланиш, ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтиш каби ўйин амалиётини кучайтиришга қаратилган машғулотлар жараённинг янада самарали ва қизиқарли бўлишини таъминламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоасига қарши дастлабки халқаро ўртоқлик учрашуви 19 декабрь куни Бухоро шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00 да бошланади. Томошабинлар учун мажмуага кириш мутлақо бепул.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 09:49, 16.12.2025.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.