Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Конго ДР ўрнига Нигерия ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин: FIFA суриштирув бошламоқда

Баҳо:
+ | -2

Конго Демократик Республикаси сафида футболчилар қоидаларга зид тарзда ўйнагани ҳақидаги иддаолар тасдиқланса, Нигерия миллий жамоасининг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Африка саралаш босқичи плей-офф финали атрофида жиддий можаро юзага келди. Пенальтилар сериясида Нигерияни мағлуб этган Конго Демократик Республикаси (Конго ДР) қоидаларга зид равишда футболчиларни майдонга туширган бўлиши мумкин.

Африка ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, Конго ДР Нигерияга қарши финал баҳсида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган камида 9 нафар футболчини майдонга туширган. Мазкур иддаолар асосида FIFA томонидан расмий суриштирув бошланиши кутилмоқда.

Плей-офф финалида асосий вақт ва қўшимча дақиқалар 1:1 ҳисобида якунланган, пеналтилар сериясида эса Конго ДР 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу тариқа Нигерия терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлган.

Конго ДР эса 2026 йил мартида Ямайка–Янги Каледония жуфтлиги ғолибига қарши плей офф баҳсида майдонга чиқади ва агар ғалаба қозонса, Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон ўрин олган «К» гуруҳига бориб тушади.

Манба: https://t.me/shokirjonov
Киритилди: 07:50, 17.12.2025.
Ўқилди: 1168 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.