38 ёшли уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес «Интер Майами» билан янги шартнома имзолашга тайёр. Бу ҳақда The Athletic ва Miami Herald нашрлари хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Суарес клуб билан 2026 йил мавсуми охирига қадар мўлжалланган янги келишув тузишга рози. Майамиликлар жорий йил МЛС Кубогини қўлга киритди, бироқ уругвайлик форвард плей-оффнинг сўнгги тўрт учрашувида асосий таркибдан жой олмади.
Луис Суареснинг «Интер Майами» билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида ўз якунига етади.
Аввалроқ клубнинг яна бир юлдузли ҳужумчиси Лионель Месси «Интер Майами» билан уч йиллик шартнома имзолаганини ва 2028 йил охиригача жамоада қолиши маълум бўлган эди.













