Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Криштиану Роналду ФИФА мукофоти овоз беришида иштирок этмади

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, дарвозабони ва мураббийини аниқлашда ўтказилган овоз беришда иштирок этмади, дея хабар беради Sports.kz Championat.com’га таянилган ҳолда.

Йиллик The Best мукофоти маросимида Роналду ўрнини терма жамоадаги шериги Бернарду Силва эгаллади.

Календарь йилнинг энг яхши мураббий ва футболчиларини тақдирлаш маросими 16 декабрь куни Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтди. Энг яхшиларни аниқлашдаги овоз беришда анъанавий тарзда ФИФАга аъзо ҳар бир мамлакатдан уч нафар вакил иштирок этади: терма жамоа бош мураббийи, жамоа сардори ҳамда бир нафар журналист.

ФИФА талқини бўйича 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле эътироф этилди. Йилнинг энг яхши мураббийи эса Париж клубини бошқараётган Луис Энрике бўлди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:52, 17.12.2025.
Ўқилди: 1514 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [13169]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7876]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4895]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4094]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3538]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3428]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3083]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2472]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2397]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик