Кириш Регистрация

Кейн "Бавария"нинг 2025 йилдаги энг эсда қоларли голини айтди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигаси-2024/2025 йилги мавсуми 1/8 финали доирасида Леверкузеннинг "Байер" клубига қарши ўйинда киритган тўпини жамоанинг 2025 йилдаги энг эсда қоларли голи деб атади.

"Менга жуда ёққан голлардан бири Мюнхенда "Байер" билан Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги илк гол бўлди. Ўйлайманки, бу ўйин атрофида жуда катта шов-шув бўлди, Германиядаги ўша пайтдаги энг ашаддий рақибларимиз билан плей-оффнинг муҳим ўйини бўлди. Ўйин бошидаги муҳит жуда шовқинли эди, бу бош билан зарба, адреналин шкаладан ошиб кетди, шунинг учун ҳа, жуда эсда қоларли, бу йилги энг севимли лаҳзаларимдан бири", - дея Кейннинг сўзларини келтиради Bild.

Жорий мавсумда "Бавария" Германия чемпионатида 14 ўйиндан кейин 38 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Чемпионлар лигасининг умумий босқичида жамоа иккинчи ўринда бормоқда, мюнхенликларда олти ўйиндан кейин 15 очко бор.

Киритилди: 19:37, 17.12.2025.
Ўқилди: 285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.