Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Нефтчи» мураббийлар штабига аргентиналик мутахассис қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» футбол клубида мураббийлар штаби изчил равишда кучайтирилиб борилмоқда. Клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси доирасида аргентиналик мутахассис Факундо Стик жамоага жалб қилиниб, таҳлилчи мураббий лавозимида иш бошлади.

Мутахассис бевосита бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. У бош мураббий билан биргаликда жамоанинг тактик модели, ўйин фалсафаси ва рақибларга қарши стратегияларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Факундо Стик 1993 йилда Италияда туғилган ва Аргентинада яшаб келган, мутахассис  шу кунгача  Грециянинг «Панатинаикос» клубида машҳур мураббий Диего Алонсо мураббийлар штабида таҳлилчи мураббий лавозимида ишлаб келган, шунингдек мутаҳассис Мальта терма жамоасини турли ёшдаги жамоаларида ҳам фаолият юритиб келган.

Бунгача «Нефтчи» жамоаси мураббийлар штабида бош мураббий Исломбек Исмоиловга ёрдамчи сифатида бир қатор мутахассислар фаолият бошлаган эди. Хусусан:

Юрген Геде (Германия) — ёрдамчи мураббий;

Антонио Сариогли — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;

Виталий Галат — дарвозабонлар мураббийи.

Мазкур мутахассисларнинг мураббийлар штабига қўшилиши жамоанинг тайёргарлик жараёнлари, тактик ва жисмоний салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Эндиликда Факундо Стикнинг таҳлилчи мураббий сифатида штабга келиб қўшилиши билан Исломбек Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар жамоаси тўлиқ шаклланди ва янги мавсумга пухта ҳозирлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 21:30, 17.12.2025.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4278]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3430]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2602]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2560]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2235]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2217]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2082]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2081]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1869]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.