Андреас Кристенсеннинг келажаги масаласида ҳалигача аниқлик йўқ, даниялик ҳимоячининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган. Икки ҳафтадан сўнг, Кристенсен бошқа мамлакатлар клублари билан эркин музокаралар олиб бориши ва ҳатто дастлабки шартнома тузиши мумкин - ФИФА қоидалари бунга имкон беради.
AS хабарига кўра, "Барселона" Кристенсеннинг профессионаллигини қадрлайди, аммо унга янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти. Каталония клубининг пассивлиги бошқа клублар учун имкониятлар очади. Масалан, Кристенсен Англияга қайтиши мумкин - футболчини анчадан бери "Ньюкасл" кузатиб юрибди.
Манбанинг таъкидлашича, 29 ёшли Кристенсенни Саудия Арабистонининг бой клублари ўз сафига қўшиб олиши мумкин.













