Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Ёзда клублар Бруну Фернандешни 57 млн фунтга сотиб олишлари мумкин - манба

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" футболчилари жамоа ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш ўтган ёзда манкунианликлар уни сотмоқчи бўлганидан афсусда экани ҳақида берган интервьюси фонида тез орада жамоани тарк этиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчининг шартномасида келаси ёзда хориж клублари уни 57 млн фунтга (64,9 млн евро) сотиб олиши мумкинлиги ҳақида банд бор. Таъкидланишича, "Бавария" португалиялик ярим ҳимоячи ўйинининг катта мухлиси бўлиб қолмоқда.

Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва еттита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 21:25, 18.12.2025.
Ўқилди: 1120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.